Мирзиёев ва Мелони биргаликда эман экди

Жамият

image

Бугун, 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржия Мелони Конгресс маркази хиёбонида биргаликда эман экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, маросим икки мамлакат халқларининг дўстлиги, Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишининг рамзи бўлган.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонга ташрифни Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилиш билан давом эттирди. Давлат раҳбари Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Италия Жоржия Мелони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг