Мирзиёев ва Эрдўған бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади
Жамият
−
30 Март
1419Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 30 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини самимий қутлади. Давлат раҳбарлари қардош халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, суҳбат давомида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак навбатдаги йиғилиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг режадаги саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистонда бўлажак Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қўшма бизнес форумини, шунингдек, Туркия Буюк миллат мажлиси делегациясининг Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг 150-сессиясида иштирок этиш учун ташрифини самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилган.
Давлат раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбобларидан қутловлар келаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Японияда вертолёт денгизга қулаб тушди.
07 Апрель