Мирзиёев Ўзбекистоннинг ЕОИИ бўйича позициясини маълум қилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини тасдиқлади. Бу ҳақда у бугун, 27 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида видеоалоқа орқали сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

"Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи сифатида ҳамкорликни ривожлантиришда давом этмоқда. Бу биз учун жуда муҳим йўналиш, чунки ЕОИИ давлатлари бизнинг табиий ҳамкорларимиз", деган Мирзиёев.

Мирзиёев ЕОИИ мамлакатларини бозорга чиқиш йўлидаги техник тўсиқларни олиб ташлашга чақирди.

“Бугунги кунда Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, келгусида техник тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро савдода сертификатлашни тан олиш вазифаси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир”, деган Президент Мирзиёев.

Ўзбекистон Президенти ЕОИИга ишчи кучини жалб қилиш тартиб-таомилларини соддалаштиришни таклиф қилди.

“Мамлакатларимизда меҳнат миграцияси ва мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ масалаларнинг долзарблиги ортиб бормоқда. Мен зарур ҳужжатларни қабул қилишни ва ЕОИИга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар иқтисодиётининг тез ўзгарувчан эҳтиёжларига мувофиқ меҳнат ресурсларини самарали жалб этишни таъминлайдиган соддалаштирилган тартибларни жорий этишни таклиф қиламан”, деган Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Президенти тез орада Қирғизистон ва Хитой билан темир йўл қуриш бошланишини айтди. Шунингдек, расмий Тошкент Жанубий Осиё бозорига энг қисқа муддатда чиқиш учун Трансафғон темир йўли қурилишида ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Президент ЕОИИ давлатлари билан алоқаларни тўлиқ тиклашга чақирди. Шунингдек, Мирзиёев кузда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш форумини ўтказишни таклиф қилди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти ЕОИИ аграр секторида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕОИИ

Баҳолаганлар

824

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг