Мирзиёев Ўзбекистонда инвесторлар учун тўсиқлар олинганини айтди

Жамият

image

Ўзбекстон очиқлик сиёсатини таъминлаш мақсадида 90 та хорижий давлат фуқаролари учун мамлакатга визасиз кириш имкониятини яратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 март куни биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми очилишидаги нутқида айтиб ўтди.

Президент нутқи давомида инвесторлар учун яратилган кенг шароитларга тўхталиб ўтди.

У 2017 йилда миллий валюта – сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташланганини қайд этди.

“Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар. Дунё бозорларига миллий валютамизда ҳам халқаро облигациялар чиқарилди.

Шу билан бирга, биз банк-молия соҳасидаги ислоҳотларимизни тизимли равишда давом эттириш зарурлигини албатта яхши тушунамиз.

Мамлакатимизда очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг сўзларига кўра, яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди.

“Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритгани бугун ҳеч кимга сир эмас”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг