Мирзиёев Ўзбекистон бошқаларнинг ақл ўргатишига муҳтож эмаслигини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон учун кўп миллатли халқ манфаатлари биринчи ўринда, ҳеч ким мамлакатга ақл ўргата олмайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида фаоллар билан учрашувда айтиб ўтди.

“Бир гапни яна бир бор таъкидлайман — Ўзбекистон учун кўп миллатли халқ манфаатлари биринчи ўринда, ҳеч ким бизга ақл ўргата олмайди. Бизнинг ўз танлаган йўлимиз бор. Бу йўлда биз фақат ва фақат Ватанимиз Ўзбекистон манфаатларини кўзлаймиз”, деган давлат раҳбари.

Президент Мирзиёев нега айнан бундай деганига аниқлик киритмаган. Бу гаплар кимга қаратилгани ҳам очиқланмаган.

Аммо қайд этиш керакки, жорий йилнинг 29 апрель куни Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко Россиянинг Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев билан учрашувда собиқ Совет давлатлари эртами-кеч Россия-Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилишини айтганди. Бу баъзи ОАВларда эса Лукашенконинг фикри Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни алоҳида санагандек талқин қилинганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса Лукашенконинг айтганлари ОАВда нотўғри талқин қилинганига муносабат билдириб, Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этишини билдирди.

“Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз”, дейилади хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг