Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон Иттифоқ давлатига қўшилади – Лукашенко

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия ва Беларус Иттифоқ давлатига келгусида собиқ СССР таркибига кирган бошқа республикалар ҳам қўшилади. Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев билан учрашувда шундай фикр билдирди, деб ёзмоқда "Спутник".

Охирги вақтларда тутуруқсиз баёнотлар бераётган Лукашенко постсовет республикалари Иттифоқ давлатига қўшилишига ишонмоқда.

“Ўйлашимча, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам иқтисодий заруриятдан келиб чиқиб, қўшилади. Арманистоннинг ҳам борадиган жойи йўқ”, деган Лукашенко.

Қайд этиш керакки, Лукашенко биринчи марта Марказий Осиё давлатларининг Россияга қўшилиши ҳақида фикр билдирмаяпти. Бундан олдин россиялик журналист Владимир Соловьёвга берган интервьюсида у Ўзбекистон иқтисодий зарурат туфайли Россия ва Беларуснинг Иттифоқ давлати таркибига кириши мумкинлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Лукашенко Қозоғистонда январь бошида юз берган ҳодисалардан қўшни Ўзбекистон ҳам ўзига етарлича сабоқ чиқариб олиши кераклиги ҳақида фикр билдирган.

Унинг сўзларига жавобан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳар қандай ташқи таҳдидларга қарши муносиб жавоб қайтара олишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

1925

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг