Мирзиёев Урганчда қурилаётган Ал-Хоразмий шаҳарчасига борди

Жамият

image

Бугун, 1 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропорти яқинида бунёд этилаётган Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечиришга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳарча 130 гектардан зиёд ҳудудда қурилмоқда ва унинг марказида Ал-Хоразмий ҳайкали ўрнатилади. Президент мазкур ҳайкал лойиҳаси билан ҳам танишди. Ҳайкал шаҳарчада барпо этилаётган 20 гектарлик боғнинг кириш қисмида ўрнатилади. Унинг баландлиги 22 метр, пойдевори билан бирга 30 метрдан зиёд бўлади. Мутасаддиларга монументни ҳам бунёдкорлик, ҳам маъно жиҳатидан такомиллаштириш, шаҳарчада яшилликни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.

Шунингдек, Ал-Хоразмий шаҳарчасида технопарк ва офислар, тиббиёт ва маданият марказлари, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, спорт мажмуалари, савдо ва маиший бинолар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш, янги истиқболли режаларни белгилаш мақсадида Хоразм вилоятига етиб боргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Урганч Ал-Хоразмий шаҳарчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг