Мирзиёев Тўқаевга ўрмон ёнғинига қарши курашишда Ўзбекистон ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди

Жамият

image

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Абай вилояти ҳудудида рўй берган ўрмон ёнғини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ва қардош Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этган. Шунингдек, табиий офатга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр экани таъкидланган.

Қайд этилишича, Президентлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Мулоқот давомида савдо, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош Абай вилоятидаги ўрмонда йирик ёнғин юз берди. Ушбу ёнғин оқибатида мамлакатда 14 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ўрмон ёнғини Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг