Қозоғистон-Россия чегарасидаги ўрмонда йирик ёнғин юз берди (видео)
Олам
−
09 Июнь 2023
4503Қозоғистоннинг Абай вилояти Батпаевский ўрмон хўжалиги ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Хабар берилишича, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғинни бартараф этишда 167 киши, 47 та техника, жумладан, учта вертолёт иштирок этмоқда.
“Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильиннинг буйруғига биноан, ёнғин жойига Шарқий Қозоғистон, Қарағанда вилоятлари ва Остона фавқулодда вазиятлар бошқармасидан қўшимча куч ва воситалар юборилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълум қилинишича, учта пункт аҳолиси уйларини тарк этган.
“Соат 00:00 да маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан Бородулиха қишлоғида мактаб ва коллеж негизида эвакуация пунктлари жойлаштирилди. Успенское, Поднебесное ва Баришевка қишлоқлари аҳолиси қариндошлариникига тарқалиб кетди. Жамоат тартибини сақлаш мақсадида туман ИИБ ходимлари томонидан жойида навбатчилик ташкил этилди. Учта ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь