Тўқаевнинг таноби тортилдими? У Путин муносабатларни ривожлантирмоқчилигини айтди

Олам 16458
image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россияга нисбатан бир қатор қарши чиқишларидан кейин таноби тўғри бўлиб қолганга ўхшайди. У бугун, 19 август куни Сочига келиб, Президент Владимир Путинга октябрда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида шахсан иштирок этишига умид боғлаётганини ва Қозоғистон-Россия муносабатларини ривожлантиришга қатъий қарор қилганини айтди. 

"Бу йил Қозоғистон МДҲга раислик қилмоқда. Октябрь ойида Ҳамдўстлик саммити бўлиб ўтади. Биз сизнинг шахсий иштирокингизга жуда ишонамиз, айниқса, Россия МДҲда муҳим роль ўйнайди, бу ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан биридир", дейди у.  

Унинг сўзларига кўра, геосиёсий вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ҳукуматларга қўшимча кўрсатмалар бериш учун “соатларни синхронлаштириш” зарурлигини кўрсатади.  

"Албатта, ҳамкорлигимиз келажаги бўйича пессимистик прогнозлар қилишга асос йўқ. Қозоғистон Президенти сифатида шахсан мен барча соҳалардаги ҳамкорлигимизга қўшимча суръат бағишлашга қатъий қарор қилдим", дейди Тўқаев. 

Давлат раҳбари, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик муваффақиятли ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.  

“Саноат кооперацияси ҳозир бизни мамнун қиладиган жиддий натижаларга эришмоқда”, дея қўшимча қилди Қозоғистон Президенти. 

Бундан ташқари, у Қозоғистон ва Россияни дунёдаги энг узун қуруқлик чегараси бирлаштирганини эслатди.  

“Айтганча, чегара бутунлай делимитация қилинган”, дейди Тўқаев.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 699
Рейтинг: 3
t
×