Қозоғистонда юз берган ўрмон ёнғини бўйича жиноий иш очилди

Олам

image

Жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистоннинг Абай вилоятида юз берган ўрмон ёнғини бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

“8 июнь куни Абай вилоятидаги ўрмон ҳудудида содир бўлган ёнғин бўйича Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 292-моддаси 3-қисми (ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Давлат раҳбари номидан жиноят ишини махсус прокурорлар ўз зиммасига олди”, дейилади Бош прокуратура хабарида. 

Келтирилишича, ушбу ҳодиса бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус идораларнинг тажрибали ходимларидан иборат идоралараро тергов-тезкор гуруҳи тузилган.

“Бундан ташқари, одамларнинг ўлимига сабаб бўлган ва атроф-муҳитга жиддий зарар етказилган оғир оқибатларни инобатга олиб, махсус прокурор томонидан эҳтиётсизлик факти бўйича жиноят иши қўзғатилди”, дея қўшимча қилган назорат органи.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари доирасида масъул мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўрмон ёнғини жиноий иш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг