Мирзиёев Тўқаев билан телефонда суҳбатлашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

Жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Икки томонлама савдо ҳажмининг ўсиш суръатини таъминлаш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида йирик кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги қўшма тадбирларни фаол ўтказиш муҳимлиги қайд этилган.

Мулоқот якунида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳорий айём – Наврўз муносабати билан бир-бирини чин дилдан қутлаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаганлар.

Суҳбат ҳар доимгидек очиқ ва дўстона руҳда ўтгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг