Мирзиёев Трампга таъзия билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Тазия мактуби АҚШнинг марказий ва жанубий штатларида рўй берган ҳалокатли торнадолар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан йўлланган

“Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, деб ёзди Асадов. 

Маълумот учун, 15 март куни Бўронларни прогноз қилиш маркази Алабама ва Миссисипида максимал хавф даражасини эълон қилган. Шамол тезлиги 130 км/соатга етган. АҚШ ҳудудида бир суткада 27 та торнадо қайд этилган. Бўрон 100 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудга таъсир кўрсатган.

АҚШнинг жанубий штатларида 236 мингта уй электр таъминотисиз қолган. Канзасда ҳам довул туфайли чанг бўрони содир бўлган. Қолаверса, 50 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Миссури штатида савдо маркази вайрон бўлган. Об-ҳаво ҳодисалари 138 миллион кишининг ҳаётига таҳдид солмоқда. Ҳозирда қурбонлар сони 39 нафарга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Дональд Трамп торнадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг