Мирзиёев Тожикистон ва АҚШга боради
Жамият
−
13 Сентябрь 2023
7903Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлади. Келгуси ҳафтада эса у Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига боради. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашади.
Нью-Йоркда эса Ўзбекистон Президенти БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда "С5+1" форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни АҚШ Президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, уни Нью-Йоркда C5+1 форматидаги саммитга таклиф қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь