Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэропорти қурилишини ўзи бориб кўрди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 сентябрь куни “Тошкент-Шарқий” аэропорти қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари дастлаб 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлагини кўздан кечирди. Шу ерда терминалларнинг ташқи ва ички кўриниши бўйича тақдимот ўтказилди. Мирзиёев биноларнинг фасад қисми миллий дизайнда бўлиши, пардозлаш ва жиҳозлашда иссиқ рангларга кўпроқ ўрин берилишига аҳамият қаратди. Юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш, учрашувлар ўтказиш учун барча қулайликларни инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек,“Янги Ўзбекистон” боғи, Олимпия шаҳарчаси билан ёнма-ён бўлган ушбу аэропорт атрофидаги мажмуаларни кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, аэропорт энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга. Айни пайтда юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация учун 2 та терминал, перрон ва ангарлар барпо этилмоқда. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Бухорода газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг