Мирзиёев Тоқаевга таъзия билдирди
Жамият
−
21 Апрель 2019
5268Бугун, 20 апрель куни маҳаллий вақт билан 05:09да Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Қордай туманидаги “Чимкент-Олма-ота” трассасининг 181-километрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани, унда 49 йўловчидан 11 нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди.
Маълумот ўрнида, ҳалок бўлганларнинг уч нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир:
Абдухолиқов Ўринбой Мирҳамид ўғли – 1993 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида туғилган;
Ёрмекбоева Дилором Абдухолиқовна – 1972 йилда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган;
Калмуратов Алишер Сафарбаевич – 1988 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган.
Шунингдек, автобусда бўлган 32 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир.