Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 4 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган "йўл харитаси" асосида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Турли даражалардаги мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилган. 

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини жадаллаштириш, шу жумладан Трансафғон темир йўли қурилишини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланган.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида Эрон Ислом Республикасига нисбатан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш, кенг миқёсдаги экологик ҳалокат ўчоғининг вужудга келиш хавфини туғдиргани ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг