Мирзиёев ШҲТни “Толибон” билан мулоқотни йўлга қўйишга чақирди

Жамият

image
Россия “Толибон”ни тан олди. Кўзланган мақсадлар қандай? north_east

Россия “Толибон”ни тан олди. Кўзланган мақсадлар қандай?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати билан конструктив мулоқотни йўлга қўйишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 1 сентябрь куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс” форматидаги мажлисда сўз очди.

“Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олмасдан ва халқаро ҳамжамиятнинг афғон ҳукумати билан конструктив мулоқотини йўлга қўймасдан туриб, минтақамизда барқарорликни таъминлаш мумкин эмас.

Ушбу мақсадга эришиш кўп жиҳатдан Афғонистонда, умуман, бутун минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликдан манфаатдор бўлган ШҲТ давлатларининг сиёсий иродасига боғлиқ”, деди Ўзбекистон етакчиси.

Мирзиёев Афғонистон иқтисодиётини қайта тиклаш ва у билан минтақавий кооперацияни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ШҲТдаги шериклар билан кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Қайд этиш жоиз, Мирзиёев Афғонистон масаласини катта минбарларда туриб кўтариб келади. Масалан, жорий йил  17 июнь куни Остона шаҳрида ўтган “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида ҳам Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё – Хитой” форматида Афғонистон масаласини кўриб чиқиш бўйича юқори даражадаги гуруҳ таъсис этишни таклиф қилган.  

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида доирасида “Толибон” муваққат ҳукуматида саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилганди. Бу Ўзбекистон етакчисининг “Толибон” расмийси билан биринчи учрашуви эди. У 3 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ШҲТ Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг