Мирзиёев Бердимуҳамедовни табриклади
Жамият
−
22 Сентябрь
5437Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар, жумладан, Ҳукуматлараро комиссия доирасидаги ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва қўшма тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.
Маълумот учун, Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ягона ўғли. У 1981 йил 22 сентябрда Ашхобод шаҳрида туғилган. 43 ёшга тўлган мамлакатнинг амалдаги Президенти 2022 йилнинг 14 февраль куни ҳукмрон Демократик партия томонидан Туркманистон президентлигига навбатдан ташқари президентлик сайловларида номзод қилиб кўрсатилган. Отаси янги муддатга хизмат қилишдан бош тортишини “ёш етакчиларга йўл бериш” истаги билан изоҳлади. 2022 йилнинг 12 март куни Бердимуҳамедов сайловда ғалаба қозонган ва расмий маълумотларга кўра, 72,97 фоиз овоз олган. Сайловлар кўплаб халқаро кузатувчилар томонидан сохта сифатида баҳоланди.
LiveБарчаси