Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Жамият

image

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 июль куни амалий ташриф билан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Жидда шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Бўлажак олий даражадаги учрашувда Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Баҳрайн Подшоҳлиги, Қатар Давлати, Кувайт Давлати, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон Султонлиги, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгашнинг Бош котиби иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибига мувофиқ, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг саммитда қатнашиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг