Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 июль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Баку шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахтдаги Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг