Мирзиёев Олимпия шаҳарчасини яна бориб кўрди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилаётган Олимпия шаҳарчасини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари қурилиш ишлари кетаётган ва қад кўтарган 12 минг ўринли Олимпия стадиони, ҳар бири 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуаларини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев қулайлик ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, жараёнларни юқори даражада рақамлаштириш, сунъий интеллект воситаларидан кенг фойдаланиш лозимлигини таъкидлаган.

Президент, шунингдек, мажмуа қурилишини амалга ошираётган Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси мутасаддиси билан ҳам суҳбатлашди.

Маълумот учун, 2025 йилда ўтказилиши режалаштирилган мусобақалар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган 29 та спорт тури бўйича ўтказилади. Уларда қитъанинг 45 та давлатидан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинлардан сўнг шаҳарчада Спорт вазирлиги, Антидопинг агентлиги, Давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия илмий-тадқиқотлар институти, Спорт турларини ривожлантириш маркази шу ерда жойлашади. Профессионал спортчиларни тайёрлаш ва маҳоратини ошириш бўйича машғулотлар ўтказилади. Ҳудудий спорт ташкилотларининг шаҳарча инфратузилмасидан фойдаланиши йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 18 ноябрь куни ҳам Президент Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишганди. Ўшанда асосий биноларнинг пойдевор ишлари тўлиқ бажарилиб, 5 та мажмуанинг конструкциялари тикланиб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг