Мирзиёев Назарбоевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарни катта хавотир билан қабул қилган
Жамият
−
19 Июнь 2020
13633Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллади. Мирзиёев ўз мактубида коронавирус инфекциясига чалинган Назарбоевга мустаҳкам соғлик тилаган.
“Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.
Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман.
Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир.
Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга, Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков ҳам Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга соғлик тилаган эди.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев ўртасидаги сўнгги учрашув 2019 йилнинг 29 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг улар ўртасида бир неча бор телефон орқали мулоқот ўтказилди.
LiveБарчаси