Президентлар Кўксаройда кўчат ўтқазди
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
5756Хабарингиз бор, бугун, 29 ноябрь куни пойтахт Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.
Самарали музокаралардан кейин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар ўтқазди.
Бу дарахтлар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистоннинг мустаҳкам дўстлиги ва ҳамкорлиги рамзи сифатида ёнма-ён ўсади.
LiveБарчаси