Мирзиёев Наманганга йўл олди
Жамият
−
16 Сентябрь 3379 1 дақиқа
Бугун, 16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридан Наманган вилоятига қараб жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Қолаверса, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев сўнгги бор ушбу вилоятга 2024 йилнинг 25 март куни ташриф буюрганди. Ташриф давомида Мирзиёев Наманганда мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани учун масъул комплекслар ва вилоят раҳбарларини танқид қилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь