Мирзиёев Намангандаги раҳбарларни танқид қилди
Жамият
−
26 Март
11597Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани учун масъул комплекслар ва вилоят раҳбарларини танқид қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда қайд этилишича, вилоят экспортининг 86 фоизи тўқимачилик ва мева-сабзавотчилик ҳиссасига тўғри келади. Мингбулоқ ва Косонсойда бир гектардан олинадиган даромад вилоят кўрсаткичидан 2 баробар кам. Аҳолига берилган 16 минг гектардан 3,5 минг гектари бўш ётибди. Поп, Чортоқ, Норин ва Янгиқўрғонда саноатлашиш даражаси паст.
Шундан келиб чиқиб, Мирзиёев масъулларга ҳар бир корхона, тадбиркор ва хонадон билан яқиндан ишлаш зарурлигини айтиб ўтган. Сайхунобод мисолида Уйчи туманидаги 56 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш, томорқадан 60-70 миллион сўм даромад олиш бўйича намуна яратиш топширилган.
Президент вилоятдаги имкониятларни ишга солиш бўйича вазифаларни белгилаб берган.
Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллаларда жами 4 мингта хонадонни танлаб олиб, уларнинг даромадини ошириш чоралари кўрилади. Кейинги босқичда яна 4 мингтасига молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий ёрдам берилади.
Шу тартибда, 35 минг хонадонга гулчилик, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай, картошка етиштиришга кўмаклашилади. Бунга етарли миқдорда кредит ажратиш режалаштирилган.
LiveБарчаси