Мирзиёев МСК раисини юбилейи муносабати билан мукофотлади
Жамият
−
20 Март
6533Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 19 март куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Зайниддин Низомхўжаевга ушбу юксак унвон ва кўкрак нишонини топширди.
Низомхўжаев давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, миллий сайлов тизимини умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, юксак салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланган.
Маълумот учун, тиббиёт фанлари доктори, профессор Зайниддин Низомхўжаев узоқ йиллар қатор масъул лавозимларда меҳнат қилган. У 2014 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган.
LiveБарчаси