Мирзиёев Хоразмга боради

Жамият

image

Бугун, 29 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради”, дейди Асадов.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made