Мирзиёев хитойлик бизнесмен билан учрашди
Жамият
−
17 Октябрь 2023
7773Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, “Amer International” компанияси Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги бизнесининг бош йўналиши сифатида қарамоқда.
Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида умумий қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Шавкат Мирзиёев компания раиси Ван Вэньин билан мисни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли инновацион ва харидоргир маҳсулотлар, шу жумладан электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилган.
“Amer International” компанияси раиси Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятида иштирок этиши, Ўзбекистонда минтақавий офис очиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни тезлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилган.
LiveБарчаси