Мирзиёев Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан қутлади
World
−
05 October 2024 5368 1 minute
Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тожикистонлик мавқедоши Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан қутлаб, табрик мактуби йўллади.
“Сизни туғилган кунингиз билан табриклашдан ва энг эзгу тилакларимни йўллашдан хурсандман. Сизни ўз халқининг ҳурмати ва эътирофига сазовор бўлган, давлат мустақиллигини таъминлаган, мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига, халқ фаровонлигини юксалтиришга, шунингдек, Тожикистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрўсини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган буюк давлат арбоби, тажрибали сиёсатчи сифатида биламиз”, дейилади Мирзиёевнинг мактубида.
Ўзбекистон раҳбари Тожикистон етакчисига соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятида янги муваффақиятлар, қардош Тожикистон халқига тинчлик-осойишталик, барқарорлик ва изчил тараққиёт тилади.
Имомали Раҳмон 1952 йил 5 октябрда Тожикистоннинг Хатлон вилояти Данғара шаҳрида туғилган. Бугун 72 ёшни қаршилаган сиёсатчи 1994 йилдан буён Тожикистон Президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November