Мирзиёев глобал миқёсда мулоқот ва ишонч йўқолиб бораётганини айтди

Жамият

image

Дунёда оқибатларини олдиндан айтиш қийин бўлган халқаро тартибнинг тез ўзгариши кузатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувидаги нутқида айтиб ўтди. 

“Биз глобал миқёсда мулоқот ва ишонч йўқлигининг кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Шавкат Мирзиёев жаҳонда кузатилаётган иқтисодий инқироз ортидан келаётган муаммоларга ҳам тўхталган. 

“Жаҳон иқтисодиётида инқирознинг кучайиши оқибатида мамлакатларимиз анъанавий таъминот занжирларини бузиш муаммоларига дуч келмоқда, импорт инфляцияси ошиб бормоқда, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш хатарлари бир неча баробар ортди. 

Бундай шароитда Маслаҳат учрашувлари доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишга бўлган талаб янада ортиб бормоқда”, дейди Мирзиёев. 

Ўзбекистон Президентига кўра, бутун минтақа тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги қўшни давлатларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва Марказий Осиё умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга тайёрлига боғлиқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг