Мирзиёев Эроннинг янги Президенти билан гаплашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 июль куни Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан самимий қутлаб, масъулиятли давлат лавозимида катта муваффақиятлар тилаган.

"Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар, авиақатновлар сони ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди", дейилади хабарда.

Шунингдек, аввал эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Эронда президентлик сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтган ва унда реформатор Масъуд Пезешкиён ва консерватор Саид Жалилий беллашганди. 6 июль куни эълон қилинган натижаларга кўра, Пезешкиён 53,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Жалилий эса 44,3 фоиз овоз олди. Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи табриклаб, мактуб йўллади ва унда икки давлат ўртасида кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Эрон Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг