Мирзиёев Бишкекка етиб борди
Жамият
−
05 Ноябрь
4518Бугун, 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"Манас" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф доирасида эртага, 6 ноябрь куни давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Саммитда ташкилотга аъзо беш давлат – Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, ташкилотнинг кузатувчи-мамлакатлари раҳбарлари иштирок этади. Бўлажак саммитнинг мавзуси “Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик”.
Маълумот учун, Туркий Давлатлар Ташкилотининг 10-юбилей саммити ўтган йили 3 ноябрда Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтган. Унда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва кузатувчи мамлакатлар – Венгриядан Бош вазир Виктор Орбан, Туркманистондан Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этган. Жорий йил 6 июлда эса Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Олий даражадаги норасмий учрашувда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, шунингдек, Туркиядан ўзга ҳеч бир мамлакат томонидан тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикаси раҳбари (ташкилотда кузатувчи мақомига эга) Эрсин Татар, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан қатнашди.
LiveБарчаси