Мирзиёев Бердимуҳамедовга ўз китобини совға қилди
Жамият
−
28 Ноябрь 2019 5708 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов музокара ўтказгани ҳақида хабр берган эдик.
Музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон раҳбарининг китоблари - илмий асарлари кўргазмаси билан танишди.

Ушбу китоблар Ўзбекистон илмий-академик доиралари ва ижодий жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаш лозим. Мазкур ташриф арафасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қатор китоблари - “Бахтли ҳаёт соғлиқдан бошланар”, “Маданият – халқнинг бебаҳо хазинаси”, “Барҳаёт афсона”, “Чой – шифо ва руҳий қувват манбаи” номли асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган эди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентига Ўзбекистонда чоп этилган Гурбангули Бердимуҳамедов китобларининг илк нусхаларини совға қилди.