Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 28 ноябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи икки давлат раҳбарларининг учрашуви билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар ва уларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик даражасига кўтарилган кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Музокаралар чоғида амалий ҳамкорлик масалаларига, жумладан, ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлар ўртасида, шунингдек, маданий-гуманитар соҳада фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши хусусида якдил фикр билдирдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made