Мирзиёев БАА билан “қуруқ” портлар барпо этишга келишди
Жамият
−
14 Январь
4383Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида "қуруқ" портлар барпо этиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари инвестициялар вазири, “ADQ” холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги ушбу мамлакат етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказган. Учрашувда “AD Ports Group” компанияси раҳбари Муҳаммад Жума ал-Шамисий, “Tadweer” раҳбари Али ал-Даҳерий, “Plenary Group” раҳбари Мустафо Фахур ва “DUCAB” раҳбари Муҳаммад Абдулраҳмон ал-Мутава иштирок этган.
“Ушбу компаниялар ўз соҳаларида жаҳон етакчиларидан бири бўлиб, уларнинг жами активлари 200 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади”, дейилади хабарда.
Учрашувда юқори технологик тармоқларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция портфелини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, БАА билан иқтисодиётнинг турли йўналишларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Инвестицияларни илгари суриш, саноат ва илғор технологияларни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Билдирилишича, ҳар бир компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Инфратузилмани ривожлантириш, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, тоғ-конь саноати, электротехника, коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар ҳақида сўз юритилган. Инновацион технологияларни жорий этиш, нодир металл конларини ўзлаштириш, минтақавий темир йўлларни ривожлантириш ва "қуруқ" портлар барпо этиш, кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш, таълим ва тиббиёт соҳаларида ДХШ лойиҳаларини илгари суриш юзасидан келишувларга эришилган.
Шунингдек, учрашув якунида амалий ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама билан учрашув ўтказганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь