Россия Украинадаги портлар ва энергетика объектларига зарба берди

World

−

image

Россия армияси тунда Украинадаги логистика марказлари, энергетика инфратузилмаси ва портларга ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Харьков вилоятининг Олшани қишлоғида учувчисиз учиш аппаратлари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари сақланадиган омбор, Харьков шаҳридаги “Залютино” 330 кВ электр подстанцияси ҳамда Хмельницкий вилоятининг Каменец-Подольский шаҳридаги яна бир электр подстанциясига зарба берилган.

Шунингдек, Одесса вилоятидаги Черноморск портининг учта терминалидаги юк ортиш-тушириш пунктлари ва Украина Қуролли кучлари учун маҳсулотлар сақланадиган тўртта омбор нишонга олинган. Одесса портига ҳарбий юкларни олиб келаётган қуруқ юк ташувчи кемага ҳам ҳужум қилинган.

Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумларда узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги қуроллар ва зарба берувчи дронлар қўлланганини маълум қилган. Вазирлик баёнотида зарбалар Украина Қуролли кучлари НАТО мутахассислари билан биргаликда фойдаланадиган корхоналар ва омборларга ҳам қаратилгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қуролли кучлари Белгородга оммавий равишда ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна 14 киши тан жароҳати олган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends