Мирзиёев АҚШда туриб Бердимуҳамедовни қутлади

Жамият

image

Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

“Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат ва энергетикада кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. “Шовот-Тошовуз” савдо зонаси қурилиши якунланмоқда. Ўзбекистонда Ҳудудлар форуми, кўргазма, Туркманистон маданияти ва киноси кунларини ўтказиш режалаштирилган.

Минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбари Туркманистон Президенти ва халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев айни дамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турибди. Мирзиёевнинг эртага, 23 сентябрь куни БМТ минбарида нутқ қилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг