Мирзиёев 523 маҳкумни афв этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади
Жамият
−
28 Август 5354 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев анъанага кўра Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар қилинди.
Ҳужжат билан 523 киши афв этилди.
Қайд этилишича, афв этиш акти содир этилган жиноят фактини бекор қилмайди, балки айбини англаган, қилмишидан пушаймон бўлган ва ўзини тузатиш истагини исботлаган одамлар учун имкониятдир.
Авф этилганларнинг:
- 195 нафари жазодан бутунлай озод этилди;
- 147 нафари шартли равишда озод қилинди;
- 87 нафарига нисбатан жазо енгилроғига алмаштирилди;
- 94 нафарининг қамоқ муддати қисқартирилди.
Афв рўйхатига киритилганларнинг 45 нафари аёллар экани маълум қилинган. Шунингдек, унда 60 ёшдан ошган 31 кишининг исми бор.
30 ёшгача бўлган 220 нафар, 1 нафар вояга етмаган, шунингдек, 8 нафар чет эл фуқароси (Тожикистондан 6 нафар ва Сьерра-Леонедан 1 нафар) рўйхатдан ўрин олган.
Илгари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 15 кишига ҳам афв эълон қилинган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура ва мутасадди идоралар томонидан озод этилган шахсларни яшаш жойига етказиш, шунингдек, чет эл фуқароларини ўз келиб чиққан мамлакатларига белгиланган тартибда депортация қилиш ишлари ташкил этилади.
Барча озод этилган шахслар профилактика ва синов дафтарига жойлаштирилади. Уларга бир марталик моддий ёрдам, зарур ҳолларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш, ишга жойлашиш, кредит ва субсидиялар олиш, шунингдек, фуқаролик ҳужжатларини расмийлаштириш ва пенсия олишда ёрдам кўрсатилади.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь