Мирзиёев 4 та туманга солиқ имтиёзи беришни таклиф қилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига сафари давом этмоқда. Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик фаоллари ва Президент иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Қайд этилишича, давлат раҳбари Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманлари ривожига туртки бериш мақсадида ушбу туманларда янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод қилишни таклиф қилди.

Хабарга кўра, Сурхондарё вилоятида 2021–2022 йилларда умумий қиймати 16 триллион 900 миллиард сўм бўлган 1 минг 177 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Уларнинг натижасида 25 мингта янги иш ўрни ташкил этиш мўлжалланган.

“Вилоятда қурилиш материаллари, енгил, чарм, озиқ-овқат, электротехника, маҳаллий саноат каби “драйвер” соҳаларни жадал ривожлантириш ва янги лойиҳаларни кўпайтириш зарур”, дейди Президент.

Шу мақсадда, қурилиш материалларини экспорт қилишда транспорт харажатлари ва кредит фоизларини қисман қоплаб бериш, импорт ўрнини босувчи маиший товарлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий саноат корхоналарига хомашё ва ярим фабрикатларни импорт қилишда имтиёзлар бериш бўйича таклифлар билдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Сурхондарё Мирзиёев

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг