Мирзиёев 2 карра Паралимпиада чемпионини шахсан табриклади (видео)
Олам
−
03 Сентябрь
6231Бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида ядро улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритган спортчи Бобур Омонов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Мирзиёев Бобур Омоновни икки карра паралимпия чемпионидек шарафли номга сазовор бўлгани ҳамда 2021 йилда ўзи ўрнатган Паралимпиада рекордини янгилагани билан дилдан қутлаб, ушбу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини қайд этди. Бу галги ўйинларда ҳам юксак маҳоратини яна бир бор тасдиқлаш йўлида унга кўмакдош бўлган мураббийлари ва яқинларига раҳмат айтди.
Чемпион ўзбек халқи ишончини оқлаганидан хурсандлигини билдириб, терма жамоанинг, шу жумладан ўзининг муваффақиятли чиқишлари Ўзбекистонда Президент раҳбарлигида спортга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратилаётган шароитлар туфайли эканини таъкидлади.
Фурсатдан фойдаланиб, Президент кеча совриндор бўлган спортчиларни табриклаб, бугунги беллашувларда қатнашадиганларга омад тилади.
LiveБарчаси