Мирзаматов чемпионлик жангида қатнашади

Спорт

image

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш жангчиси Шоҳасан Мирзаматов Octagon лигаси камари учун жанг қилади. Бу ҳақда лига ўз Instagram саҳифасида маълум қилди. 

Камар учун Мирзаматов қозоғистонлик Георгий Кичигин билан тўқнашади. Мирзаматов-Кичигин жанги Octagon 54 турнири доирасида ўтказилади. 

Мирзамартов охирги жангини Octagon 51 турнири доирасида бразилиялик Нильсон Гомесга қарши ўтказиб, муддатидан аввал зафар қучганди. Ундан аввал эса, ўзбекистонлик жангчи MPL 8'да россиялик Ҳамзат Чапановга қарши октагонга чиқиб, ҳакамларнинг қарорига кўра, техник мағлубиятга учраган. 

Маълумот учун, Шоҳасан Мирзаматов фаолияти давомида жами 14 та жангда қатнашиб, уларнинг 11 тасида қўли баланд келган ва 3 марта мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳасан Мирзаматов Нильсон Гомес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг