Мирзаҳалилов яна “ҳакамлар қурбони” бўлди

Спорт

image

Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари старт олди.

Дунё биринчилигида 57 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпиони (2019) Миразизбек Мирзаҳалилов АҚШ вакили Жамал Херлига қарши рингга кўтарилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бироқ Мирзаҳалилов жанг давомида устунликка эришган эди. Кейинги босқичда Херлига Бразилия вакили Луис До Насименто рақиблик қилади.

Фарғоналик 26 ёшли боксчи Токио Олимпиадасида ҳам ҳакамларнинг баҳсли қарорига кўра, мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, 86 кг вазн тоифасида иштирок этган Шоҳжаҳон Абдуллаев кеча, 27 октябрь куни бельгиялик Виктор Шельстритга қарши рингга кўтарилиб нокаут эвазига мағлуб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Миразизбек Мирзаҳалилов

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг