Бокс: бугун икки нафар Жаҳон чемпиони рингга кўтарилади

Спорт 4151
image

Айни кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 28 октябрь куни 57 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов АҚШ вакили Жамал Херлига қарши рингга кўтарилади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 16:10 дан сўнг бошланади.

+92 кг вазнда Ҳарбий боксчилар ўртасида Жаҳон чемпиони Лазизбек Муллажонов эронлик Пуриа Амири билан баҳс олиб боради (18:30 дан сўнг).

Шунингдек, илк жангида ирландиялик Брендан Маккиверни мағлуб этган Асадхўжа Мўйдинхўжаев (67 кг) Фаластин вакили Аҳмед Харара билан “ҳисоб-китоб” қилади. Жанг Тошкент вақти билан соат 21:50 дан сўнг старт олади.

Эслатиб ўтамиз, дунё биринчилигида 86 кг вазн тоифасида иштирок этган Шоҳжаҳон Абдуллаев кеча, 27 октябрь куни бельгиялик Виктор Шельстритга қарши рингга кўтарилиб нокаут эвазига мағлуб бўлган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 3.1
t
×