Бокс бўйича ЖЧ: Шоҳжаҳон Абдуллаев нокаутга учради

Спорт

image

Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари старт олди.

Дунё биринчилигида 86 кг вазн тоифасида иштирок этганШоҳжаҳон Абдуллаев илк жангида бельгиялик Виктор Шельстритга қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради. Баҳс давомида Абдуллаев нокдаун ҳолатига тушди, лекин ўзини тиклаб олди ва ҳисобда олдинда бораётган эди. Иккинчи раунднинг сўнгги сониясида Шельстритнинг кучли зарбаси Абдуллаевни мувозанатдан чиқарди ва жанг ўз якунига етди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 октябрь куни Саиджамшид Жафаров (75 кг) Словакия вакили Лукас Фернезага қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Унга япониялик Юито Мориваки рақиблик қилади.

Шунингдек, 51 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов илк жангда қозоғистонлик Сакен Бибоссинов қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Шоҳжаҳон Абдуллаев

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг