Мирободда трансформатор ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 июль куни Миробод тумани Банакотий кўчасидаги трансформатор пунктида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Миробод тумани, Банакотий кўчаси, 198-уй манзилида жойлашган 23-23-сонли трансформатор пунктида юқори кучланишли кабелда юзага келган қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида қуввати 400/6 кВ бўлган трансформатор ишдан чиққан.

Билдирилишича, айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, носоз ҳолатга келган трансформатор ўрнига янги трансформатор ўрнатиш ва электр таъминотини тўлиқ тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Туман ҳокимлигига кўра, электр энергияси таъминотини бугун кечки вақтга қадар тўлиқ тиклаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги подстанция ичида трансформатор ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг