Тошкентда жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
18158Жорий йилнинг 7 сентябрь куни кечги вақтда Шайхонтохур туманидаги “Чарх Новза” маҳалласида уч нафар шахслари аниқланмаган кимсалар тўрт қаватли турар-жойнинг иккинчи қаватидаги хонадондан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетишган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган тезкор-тергов ишлари давомида жиноятга алоқадор кимсаларнинг шахсларини аниқланган. Улар автомобиль рақамларини ўзгартирганликларига, ниқоб ва қўлқоплар кийганларига қарамасдан қўлга олинган. Барчалари – муқаддам судланган шахслар, тўрт нафари эса бир неча бор жиноятга тортилганлар қаторидан. Қўлга олинган жиноятчилар:
Яшнобод туманида яшовчи 29 ёшли Анвар Х.,
Шайхонтохур туманида яшовчи 54 ёшли Мирхомид А.,
Учтепа туманида яшовчи 44 ёшли Ботир М.,
Олмазор туманида яшовчи 39 ёшли Нажмитдин З.
Ашёвий далиллар сифатида қўлга олинган шахслардан пулларнинг бир қисми, ниқоблар ва қўлқоплар олинди.
Ушбу факт асосида қўзғатилган жиноий ишнинг, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисмининг (“Босқинчилик”) санкциясида 20 (йигирма) йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган
Жиноятнинг икки нафар иштирокчилари қочишга улгуришган. Ички ишлар органи ходимлари бу шахслар қачон Қозоғистон Республикаси чегарасидан ўтганликлари ҳақида маълумотга эга ҳамда яқин ва узоқ давлатлар ходимлари орасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Шу сабабли гумонланувчи:
Шайхонтохур тумани, Ибн-Сино-1 массивида яшовчи 48 ёшли Урунбаев Мурод Абдурахманович,
Яшнобод тумани, Мусаффо кўчасида яшовчи ,53 ёшли Мавлонов Бахтиёр Матёқуб ўғлининг қўлга олиниши – вақт масаласидир
“Урунбаев М. ва Мавлонов Б.нинг қидирувига ёрдам берадиган маълумотларни яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига, 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамларига хабар қилишингизни сўраймиз. Жиноятга алоқадор шахсларни қўлга олишда фаол қатнашган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади ИИББ хабарида.
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь