Тошкентда наманганлик 25 ёшли йигит метро рельсига йиқилиб тушди
Жамият
−
27 Июнь 2019
5428Кеча, 26 июнь куни тахминан соат 17:00да Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” бекатида 25 ёшли йигит метро рельсига йиқилиб тушган.
Тошкент метрополитени матбуот хизматининг хабар беришича, у Наманган вилояти Косонсой туманида 1994 йилда туғилган Х. М. бўлган.
Хабарда йиқилиш фуқаро ўзини ноҳуш сезганлиги оқибатида содир бўлгани қайд этилган. Йиқилиш натижасида у жиддий бўлмаган жароҳат олган. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда.
“Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси