Мингбулоқда қарздор фермер ўзини ўлдирди
Жамият
−
15 Январь 2020 11646 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13 январь куни наманганлик фермер ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
13 январь куни соат 18:00 ларда Мингбулоқ тумани, Фаровон маҳалласида яшовчи “А-тоир” ФХ раҳбари 1962 йилда туғилган Т.Х. “Иж-27 Е” русумли вертикал шаклдаги қўш оғизли ов милтиғи қўндоғини ўрик дарахтига, ствол учини эса ўзинининг кўкрак қафасининг чап юрак соҳасига тираб, бир маротаба ўзига ўқ узиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Т.Х.нинг ўз жонига қасд қилишига “Шохрух Ю” ФХ раҳбари Ш.Ю.дан 15.000 АҚШ доллари олиб, қарздор бўлиб қолганлиги, ушбу қарзини тўлай олмай, тушкунликка тушиб қолгани сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь