Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари ИИВга ўтказилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан, полковник Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Бекмурод Абдуллаев Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Кадрлар бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси, касбий тайёргарлик бошқармасини ўз ичига оладиган Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ташкил этилди.

Аввалроқ, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов янги лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бекмурод Абдуллаев

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг